Линклар

logo-print

Байден Афғонистонга ҳарбий ёрдам ваъда қилди


АҚШ вице президентлигига сайланган Жозеф Байден Американинг Афғонистонга узоқ муддатли ёрдамини ваъда қилди.

Шанба куни Афғонистон президенти Карзай билан учршган Байденнинг: “Террорга қарши кураш йўлида афғон қўшинларини қувватлаш учун бу ҳудуддаги Америка қўшинлари сони оширилади”, деган сўзлари бугун Афғонистон президенти матбуот хизмати тарқатган баёнотда келтирилган.

Бироқ, томонлар ўртасидаги бу музокарага оид бошқа тафсилотлар ҳозирча ошкор қилингани йўқ.

АҚШ президентлигига сайланган Барак Обама Ироқдаги урушни тўхтатиш ва асосий эътиборни Американинг Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларига қаратишни ваъда қилган.

XS
SM
MD
LG