Линклар

Покистонда жангарилар ўлдирилди


Покистон расмийлари мамлакатнинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудида юздан ортиқ жангари билан тўқнашувлар бўлганини маълум қилди.

Тўқнашувлар шанба оқшом Толиблар ва Ал-Қоида гуруҳи макон тутган Моҳманд вилоятида содир бўлган. Тўқнашув чоғида 6 аскар ва 40 нафардан ортиқ жангари ўлдирилган.

Покистон томони берган баёнотда айтилишича, айрим жангарилар мамлакатнинг Афғонистон билан чегара томонидан келган ва маҳаллий Толибонга қўшилган. Шу тариқа 600 нафарга етган гуруҳ чегара яқинидаги ҳарбий қисмга ҳужум қилгани ва томонлар ўртасидаги отишма бир неча соат давом этгани айтилмоқда.

Расмий Исломобод ва Кобул Покистоннинг ҳукумат назоратига бўйсунмай келаётган қабилалар назорати остидаги ҳудудида жойлашган экстремистик гуруҳларни АҚШ бошчилигидаги халқаро кучлар Афғонистонга кирган 2001 йилдан буён бостира олмай келмоқда.

XS
SM
MD
LG