Линклар

logo-print

Бағдодда исёнчилар етакчиси қўлга олинди


Ироқ хавфсизлик хизмати матбуот вакили Бағдоддаги сунний араблар исёнчи гуруҳи етакчиси қўлга олинганини маълум қилди.

Ироқ расмийларига кўра, бу гуруҳ бир неча портлаш ва суиқасдларни амалга оширганликда айбланган.

Ироқ хавфсизлик хизмати берган маълумотга кўра, гуруҳ етакчиси Тойир Қадҳим Обид ал-Сурайвий ўтган ойда Бағдодда қўлга олинган. Хавфсизлик хизмати матбуот вакили Қосим ал-Муссавийнинг айтишича, Сурайвий Ироқнинг баъзи сиёсатчилари томонидан ёрдам олиб турганига иқрор бўлган.

АҚШ ва Ироқ расмийлари Ал-Қоида ва исёнчи гуруҳ етакчилари қўлга олингани ҳақида тез-тез баёнот бериб туради. Бироқ, бундай баёнотларнинг тасдиқланиши ҳамиша мушкул бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG