Линклар

Медведев Путинга танбеҳ берди


Россия президенти Дмитрий Медведев Бош вазир Владимир Путин етакчилигидаги ҳукуматни иқтисодий бўҳрон олдини олиш йўлида суст ҳаракат қилаётгани учун танқид қилди.

Медведевнинг бу ҳақидаги нутқидан иқтибос келтираётган маҳаллий ахборот агентликаларига кўра, мамлакат бизнес элитаси етакчилари билан учрашувда президент кўзланган чора-тадбирлардан фақат 30 фоизи амалга жорий этилганини айтди.

Медведевнинг бош вазирга нисбатан бундай танбеҳи илк бор янграмоқда.

Медведевнинг номзоди Путин томонидан президентликка илгари сурилган ва ўтган йили март ойидаги сайловда у осонгина ғалаба қозонган эди.

XS
SM
MD
LG