Линклар

logo-print

Исроил Ғазода кўзлаган мақсадига яқинлашди


Исроил Бош вазири Эҳуд Олмерт унинг мамлакати Ғазо минтақасидаги ҳарбий амалиётдан кўзланган мақсадига яқинлашганини айтди.

-Ўз мақсадимиз йўлида манзилга яқинлашганимизни маълум қилиш фурсати етди. Исроил ўз олдига қўйган вазифаларни якунлаш палласи келди. Аммо бунинг учун яна сабр, журъат ва сайи-ҳаракат зарур.

Бу хавфсизлик борасидаги вазиятни мақсадга мувофиқ тарзда ўзгартириш ва мамлакат жанубидаги аҳоли тинчлигини узоқ муддатга таъминлаш учун зарурдир. Биз энг сўнгги паллада шу вақтгача қилинган меҳнатимиз самараси ва Исроил халқида етишган бирдамлик руҳини бой бермаслигимиз керак,-деди Эҳуд Олмерт .

Исроил ҳукумати раҳбари Ғазодаги ҳарбий амалиётлар Исроилга уюштирилаётган ҳужумлар ва Хамас ҳаракатига хориждан берилаётган ёрдам пайини қирқишига умид билдирди.

Фаластинлик шифокорларнинг айтишича, Ғазо ҳудудида Исроил ишғоли бошлангандан буён 880 нафар одам қурбон бўлган. Исроил томонидан эса 10 аскар ва 3 нафар тинч аҳоли бой берилган.

XS
SM
MD
LG