Линклар

Украина янги шартномани имзолашга рози


Европа комиссияси Украина Россиянинг газини Европага етказиш ҳақида янги шартнома имзолашга рози бўлганини билдирди.

Европа комиссияси президенти Хосе Бароззо якшанба куни тунда Россия Бош вазири Владимир Путин ва Украина Бош вазири Юлия Тимошенко билан телефон орқали ўтказган сўзлашувидан сўнг келишувга эришилди.

11 январь куни Россия президенти Дмитрий Медведев Украина Европа Иттифоқи воситачилигида эришилган келишувга ўзгартириш киритганини айтиб уни бекор қилган эди.
XS
SM
MD
LG