Линклар

Карзай Ҳиндистонга борди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг Ҳиндистонга икки кунлик ташрифи давом этмоқда.

Террорчиликка қарши кураш ва иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида 11 январь куни Деҳлига борган Карзай Ҳиндистон Бош вазири Манмухон Сингх билан сўзлашув олиб боради.

Ҳиндистон расмийлари 170дан ортиқ одам нобуд бўлган Мумбай шаҳридаги террор ҳужумлари учун Покистоннинг давлат идораларини айблаган.

Афғонистон эса Покистонни Толибон ва Ал-Қоида жангариларига бошпана бериб келаётганликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG