Линклар

logo-print

Гуантанамога етти йил тўлди


АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасига террорчиликда гумон қилиниб қўлга олинган биринчи маҳбус олиб келинганига 11 январь куни етти йил тўлди.

Сана муносабати билан Европада Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш талаби билан бир нечта кичик намойиш бўлиб ўтди.

Айни пайтда АҚШ президенти этиб сайланган Барак Обама Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш ҳақида берган ваъдасини бажаришини яна бир марта такрорлади.

Бироқ 20 январь куни АҚШнинг янги президенти сифатида қасамёд қиладиган Обама АҚШ телевидениесига берган интервьюсида президентлик муддатининг дастлабки 100 куни давомида Гуантанамони ёпиш қийин бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Ҳозир Гуантанамода 250 нафар маҳбус сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG