Линклар

Ироқ парламентига раис сайлаш кечиктирилди


Бунга парламентдаги суннийларнинг асосий блоки раисликка кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватламагани сабаб бўлди.

Ўз фикрини тез-тез ўзгартирувчи Ироқ парламентининг аввалги раиси Маҳмуд ал-Машхаданий декабрь ойида истеъфога чиққан эди.

Ироқ парламентининг янги раисни сайлаш учун 11 январь куни ўтказган йиғилиш натижасиз тугади.

Ироқдаги турли диний ва этник жамоалар ўртасида ҳокимият бўлишиш ҳақида эришилган келишувга мувофиқ 275 ўринли Ироқ парламенти раиси лавозимини суннийлар вакили эгаллаши керак.
XS
SM
MD
LG