Линклар

logo-print

Исроил Ғазонинг аҳоли зич яшайдиган ҳудудларига кирди


Исроил танклари ва пиёда аскарлари Ғазо минтақасиниг аҳоли зич яшайдиган ҳудудларига бостириб кира бошлади.

Исроил армияси 27 декабрда Ғазога ҳужум бошлаганидан бери камида 870 нафар фаластинлик нобуд бўлди. Уларнинг ярми тинч аҳоли вакиллари экани айтилмоқда. Исроил томонидан 13 киши, жумладан, 10 аскар ўлган.

Исроил ва Хамас ўртасидаги қарама-қаршиликни тўхтатиш йўлидаги дипломатик уринишлар давом этмоқда.

БМТ Хавфсизлик кенгаши ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюция қабул қилганига қарамай, урушаётган томонлар резолюция талабини бажаргани йўқ.

Яқин Шарқ бўйича махсус вакил Тони Блэр ва Германиянинг юқори лавозимли дипломати якшанба куни Қуддус шаҳрида бўлди.

Исроил Мудофаа вазирлиги ўт очишни тўхтатиш музокараларида қатнашиш учун юқори лавозимли вакилини шу ҳафтада Мисрга жўнатишни режалаган.

Исроил армияси уюштирган ҳужумлар оқибатини ўрганиш мақсадида Европа парламенти вакиллари 11 январь куни Ғазога борди.

Делегация аъзолари касалхоналар ва қочқинлар яшаётган лагерларга бориб, у ердаги вазият билан яқиндан танишади.

Сешанбагача Фаластин ҳудудларида бўладиган делегация аъзолари Ғазода юзага келган вазият ҳақида Страсбург шаҳрида жойлашган Европа парламентига ўз ҳисоботини тақдим этади.
XS
SM
MD
LG