Линклар

logo-print

Ўзбекистон фуқароси иши судга оширилди


Санкт-Петербург прокуратураси қотилликда айбланаётган ўзбекистонлик фуқарога нисбатан очилган жиноят иши якунланиб, судга оширилганини билдирди.

Бу ҳақда Regnum ахборот агентлиги Санкт-Петербург прокуратураси матбуот хизматига таянган ҳолда хабар берди.

Ўзбекистоннинг 18 ёшдаги фуқароси 2008 йилнинг июнида петербурглик бир қизни ўлдирганликда айбланиб, қўлга олинган эди.

Санкт-Петербург прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, ўзбек йигити қизни алдов йўли билан шаҳардаги ҳовлилардан бирига олиб кирган ва уни шиша идиш билан калтаклаган. Шундан сўнг у қизни бўғиб ўлдирган ва кўп қаватли уй ертўласига яширган.
XS
SM
MD
LG