Линклар

logo-print

"Юлдуз Усмонованинг қамоққа олингани ëлғон"


Ўзбекистон халқ артисти Юдуз Усмонованинг Тошкентда қамоққа олингани ҳақидаги гаплар ҳақиқатдан йироқ.

Бу ҳақда Усмонованинг Тошкентдаги продюсери Озодлик радиосига маълум қилди.

Продюсерга кўра Юлдуз Усмонова айни пайтда Россияда. Бундан олдин у Туркиядан Тошкентга қайтиб келиб¸ янги мусиқий албом ëзишни бошлаган.

Тошкентдаги бир- икки тўйда иштирок этган¸ тўққизта қўшиқни ëзгач Россияга кетган. Икки кундан кейин Юлдуз Усмонова Тошкентга қайтади¸ деди продюсер.

- Яна бир қайтариб айтаман. Юлдуз Усмонова қамоққа олингани¸ Туркияда отиб ўлдирилгани ва турк шоуменига эрга текканлиги ҳақидаги гап сўзларда асос йўқ. Буларнинг ҳаммаси бўҳтон¸ деди ашулачининг продюсери.

Айни пайтда¸ Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи Мансур ҳам Озодлик билан суҳбатда бу хабарнинг ëлғон экани ва қўшиқчининг ҳозирда Россияда эканини тасдиқлади.

Якшанба куни¸ Ўзбекистондаги баъзи интернет нашрлари Юлдуз Усмонованинг қамоққа олинганлиги ҳақида маълумот тарқатган эди.

Тошкентдан олинган маълумотларга кўра 15 февралда Юлдуз Усмонованинг АҚШга гастроллари бошланади.

XS
SM
MD
LG