Линклар

logo-print

Мобил телефондан фойдаланувчилар кўпаймоқда


Ўзбекистон радиочастоталар давлат қўмитаси маълумотига кўра, 2009 йил 1 январига келиб мамлакатда уяли телефонлардан фойдаланувчилар сони 12,65 миллион кишига етган.

Комиссиянинг маълум қилишича, 2008 йил аввалида Ўзбекистонда уяли алоқа тизимининг фақат 5,89 миллион мижози бор эди.

2008 йил мобайнида улар сони 6,76 миллион кишига кўпайган ва бу соҳада мижозлар ўсиши ўтган йилга нисбатан 114,8 фоизни ташкил этган.

Соҳа мутахассислари эса 2008 йил охирига бориб уяли алоқа абонентлари сонининг 13,3 миллион кишини ташкил этишини башорат қилган эдилар.
XS
SM
MD
LG