Линклар

Эрон АҚШни огоҳлантирмоқда


Эрон ҳукумати АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обамани Оқ уйнинг амалдаги маъмурияти каби Теҳронни ёлғондан айбламасликка чақирди.

АҚШ ҳукумати Эронни ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринаётганликда айблаб келмоқда. Расмий Теҳрон эса бу айбловларни инкор қилиб келмоқда.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳассан Қашқавий сўзларига кўра, агар АҚШнинг Эронга нисбатан муносабати ўзгарса, расмий Теҳрон ҳам муносиб жавоб қайтаришга тайёр.

20 январ куни АҚШ президенти сифатида қасамёдга келтирилиши кутилаётган Барак Обама Эрон АҚШ учун ҳануз таҳдид манбаси экани, бироқ расмий Теҳрон билан музокаралар курсисига ўтиришга тайёр эканини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG