Линклар

Афғонистонда собиқ президент хоки қайта дафн этилади


Афғонистон расмийлари ўтган йил Кобул яқинидаги оммавий қабрдан топилган хок мамлакатнинг собиқ президенти Муҳаммад Довудхонга тегишли эканини расман тасдиқлади.

Афғонистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Файзуллоҳ Какарнинг билдиришича, Муҳаммад Довудхон ва мазкур қабрдан топилган яқинларининг хоки келаси ҳафталар ичида қайтадан дафн этилади.

Афғонистон президенти Муҳаммад Довудхон ва унинг оила-аъзолари 1978 йил совет қўшинлари ёрдамида Кобулда амалга оширилган давлат тўнтариши чоғида қатл қилинган эди.
XS
SM
MD
LG