Линклар

Ғазода шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда


Исроил пиёда қўшинлари ва зирҳли техникаси Ғазонинг аҳоли зич яшовчи ҳудудига киргандан сўнг, бу ерда яҳудий аскарлари ва Ҳамас жангарилари ўртасида шиддатли тўқнашувлар рўй берди.

Исроил ҳаво кучлари ҳам Ғазодаги объектларни бомбардимон қилишда давом этди.

Айни пайтда Яқин Шарқ тўртлигининг махсус вакили Тони Блэр Қоҳирада қилган чиқишида ўзаро ўт очишни тўхтатиш битими борасида уринишлар давом этаётганини маълум қилди:

- Битимни қабул қилишимизга ишончим комил, бироқ бу машаққатли ишдир ва битим ишончли бўлиши лозим. Айтмоқчиманки, Ғазога қурол-яроғ келтирилмаслиги кафолатланиши керак, бунинг эвазига фаластинликлар ўз эҳтиёжларини қондириши учун Ғазони ҳар қандай қамалдан озод қилиш даркор¸ деди Тони Блэр.

Исроил қўшинларининг 17- кун давом этаётган ҳарбий амалиётлари оқибатида 900дан зиёд фаластинлик нобуд бўлди, 3000 га яқин фуқаро тан жароҳати олди.

XS
SM
MD
LG