Линклар

logo-print

Газ можароси якун топди


Россиянинг Газпром ширкати Украина Россия газини Европага етказиш ҳақидаги янги шартномани ҳеч қандай шартларсиз имзолаганини маълум қилди.

Европа Иттифоқи воситачилигида эришилган келишувга мувофиқ европалик кузатувчилар Украина орқали Европага транзит қилинаётган газ оқимини назорат қилади.

Мазкур шартнома якшанба куни ЕИ, Россия ва Украина расмийлари томонидан имзоланган эди. Украина бу шартномага қўшимча декларацияни илова қилгандан сўнг, расмий Москва имзоланган ҳужжатни бекор қилди.

Бироқ Газпромга кўра, Россия ва Украина расмийларининг бугунги музокараларидан сўнг, Киев шартномани қайта имзолаган

Айни пайтда¸ ЕИ шартнома имзолангандан сўнг Россиянинг Европага Украина орқали газ етказиб беришни қайта тиклашни кечиктириши учун сабаб кўрмаётганини маълум қилди.



XS
SM
MD
LG