Линклар

logo-print

Байден Ироқ сафарини бошлади


АҚШ вице-президентлигига сайланган Жозеф Байден Бағдодга сафар қилди.

20 январ куни ўз лавозимига кириши кутилаётган Байден Бағдодда Ироқ президенти Жалол Талабоний билан учрашди. Ҳозирча ушбу учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади.

Бағдодга келишдан аввал Жо Байден Афғонистон ва Покистонда бўлди. Бу ерда у маҳаллий ҳукумат расмийлари билан учрашиб, ўзаро алоқалар истиқболи ва терроризмга қарши курашга оид масалаларни муҳокама қилди.

АҚШ президентлигига сайланган Барак Обама Ироқдаги урушни тўхтатиш ва асосий эътиборни Американинг Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларига қаратишни ваъда қилган эди.
XS
SM
MD
LG