Линклар

ХВЖ Беларусга қарз ажратади


Халқаро валюта жамғармасининг директорлар кенгаши Беларусга икки ярим миллиард доллар фавқулодда қарз ажратиш ҳақидаги таклифни маъқуллади.

Буни Халқаро валюта жамғармасининг Европа департаменти бошлиғи ўринбосари Юха Какконен Вашингтонда ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилди:

- Халқаро валюта жамғармасининг директорлар кенгаши 15 ой давомида Беларусга икки ярим миллиард доллар қарз ажратиш ҳақидаги таклифни тасдиқлади. Бу маблағ Беларус ҳукуматининг иқтисодий дастурини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун сарфланиши мўлжалланган, – деди Халқаро валюта жамғармаси вакили.

Маълумотларга кўра, Беларус Халқаро валюта жамғармаси ажратган қарзнинг 788 миллион долларини дарҳол олиши мумкин. Маблағнинг қолган қисми эса йил чораклари давомида берилади.
XS
SM
MD
LG