Линклар

logo-print

Буш Обама номидан Конгрессга мурожаат йўллади


АҚШ президенти Жорж Буш саноатни бўҳрондан қутқариш учун ажратилган маблағнинг қолган 350 миллиард доллар қисмини беришни сўраб, ўз вориси Барак Обама номидан Конгрессга расмий мурожаат йўллади.

Обама қолган 350 миллиард доллар пул пухта текширувлардан сўнг ва ёрдам олаётган ширкатларга чекловлар жорий қилинганидан кейин берилишини Конгрессдан сўраган.

Обама ва унинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилар гуруҳи Демократик партиядаги ўз сафдошлари киритган янги чекловлар ҳақидаги таклифларини инобатга олиб қутқариш дастурига тузатишлар киритган.
XS
SM
MD
LG