Линклар

Қозоқ вазирлари блоггерга айланади


Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов ўз вазирларига халққа яқин бўлиш учун интернетда ўз шахсий сайтларини очишлари кераклигини айтди.

Ҳукумат йиғилишида сўзлаган Масимов ўтган ҳафта ўз шахсий блогини очганини айтди. Шундан кейин Бош вазир кабинетга келган танқидларни ўрганишни буюрган.

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда 16 миллион аҳолининг атиги 14 фоизи интернетга боғланиш имкониятига эга. Интернетдан фойдаланувчиларнинг аксари цензура кучайиб бораётганидан шикоят қилмоқда.

Айни пайтда Қозоғистондаги бошқа ахборот воситалари эса ҳукумат сиёсатини танқид қила олмайди.
XS
SM
MD
LG