Линклар

Туркияда яна қурол омбори топилди


Туркиянинг исломий қарашдаги ҳукуматини ҳокимиятдан ағдаришга уриниш юзасидан ўтказилаётган текширув жараёнида полиция қурол-аслаҳа беркитилган иккинчи омборини топди.

Туркиядаги ахборот воситалари хабарига кўра, пойтахт Анқара яқинидаги ташландиқ уйда ўтказилган тинтув пайтида ерга кўмиб қўйилган катта миқдордаги портловчи моддалар, қуроллар ва ўқлар топилган.

Жума куни Туркия полицияси армия офицерининг уйидан гранаталар топган эди. Туркияда давлат тўртариши уринишига алоқадорликда гумон қилиниб, ҳозирга қадар 16 киши ҳибсга олинди. Улар орасида армия ва полиция расмийлари, шунингдек, зиёлилар ҳам бор.
XS
SM
MD
LG