Линклар

Грузия ва Швейцария шартнома имзолади


Грузия ва Швейцария Москвадаги Швецария элчихонаси Грузиянинг Россиядаги манфаатларини ҳимоя қилишига рухсат бериш ҳақидаги шартномани имзолади.

Ҳужжатни Швейцария томонидан Ташқи ишлар вазири Мишелин Калми-Рей хоним ва Грузия томонидан Ташқи ишлар вазири Григол Вашадце имзолади.

Декабр ойида Россия Швейцария билан Россиянинг Грузиядаги манфаатларини Тбилисидаги Швецария элчихонаси ҳимоя қилишга рухсат бериш ҳақида шартнома имзолаган эди.

Ўтган йил август ойида бўлиб ўтган қисқа муддатли урушдан кейин Грузия Россия билан дипломатик алоқаларни узган эди.
XS
SM
MD
LG