Линклар

Россия Европага газ бера бошлади


Россия бугундан бошлаб Украина орқали Европага газ етказиб бера бошлади.

Газпром ширкати расмийсининг қувур жўмракларини очиш тўғрисидаги топшириғи Россия телеканаллари орқали намойиш этилди.

- Хайрли кун, Газпром диспетчери Павлов гапираяпти. Москва вақти билан соат 10 дан бошлаб соатига 3.12 миллион куб метр газ ёки кунига 76.6 миллион куб метр газни Украина ҳудуди орқали Болқон давлатлари, Туркия ва Молдовадаги истеъмолчиларга етказиб беришни бошлашларингизни сўрайман, деди Газпром диспетчери.

Украина ва Россия газ бўйича қарздорлик ҳамда газ нархи бўйича келиша олмаганидан сўнг, 6 январ куни Россиядан Европага табиий газ узатиш тўхтатиб қўйилган эди.

Бироқ низолашувчи томонлар 12 январ куни ЕИ воститачилигида келашувга эришдилар. Имзоланган ҳужжатга мувофиқ европалик кузатувчилар Украина орқали Европага транзит қилинаётган Россия газ оқимини назорат қилади.

Кузатувчиларнинг билдиришича, Россия гази Европага уч кун ичида етиб келиши мумкин.

XS
SM
MD
LG