Линклар

logo-print

Ғазо учун жанглар шиддатли тус олди


Ғазо шаҳри атрофида Ҳамас жангарилари ва Исроил қўшинлари ўртасида шиддатли жанглар давом этмоқда.

Ҳамас ҳаракати ўз жангарилари тўқнашувлар давомида яҳудийларнинг икки танкини ишдан чиқарганини маълум қилди. Бироқ Исроил томони бу иддаоларни кескин рад этди.

Исроил учқичларининг амалиётлари бугун ҳам давом этди. Гувоҳларнинг билдиришича, ҳарбий самолётлар Ғазода 60дан зиёд объектни нишонга олган.

Ҳамас жангарилари ҳам душанба куни Исроил ҳудудига 30тача ракета улоқтирган.

Бугун минтақага сафар қилиши кутилаётган БМТ бош котиби Пан Ги Мун Ғазодаги зўравонликларни тўхтатишга чақирди.

- Мен иккала томонга мурожаат қилиб, жангларни тўхтатинглар¸ демоқчиман. Бу можарода кўп одам нобуд бўлди¸ қанча фуқаро азоб чекмоқда. Исроилликлар ҳам фаластинликлар ҳам қўрқув билан яшамоқдалар. Ғазода эса жамият пойдевори бузилмоқда, деди БМТ бош котиби.

БМТ Хавфсизлик кенгаши ўтган ҳафта ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюция қабул қилганига қарамай, Исроил ва Ҳамас ушбу резолюция талабларини бажаришдан бош тортмоқда.
XS
SM
MD
LG