Линклар

logo-print

Қизил хоч қўмитаси президенти Ғазога боради


Қизил хоч халқаро қўмитаси президенти Якоб Келленбергер Ғазога сафар қилади.

Қўмита расмийларига кўра, Якоб Келленбергер ўз сафари давомида Исроил ва Фаластин расмийлари билан учрашиб, Ғазодаги вазият билан яқиндан танишади. Келленбергернинг Ғазодаги шифохонага бориб, Исроил босқини жабрдийдалари билан учрашиши ҳам кутилмоқда.

Қизил хоч халқаро қўмитаси Исроилни халқаро гуманитар қонунларни бузаётганликда айбламоқда.

Қўмитанинг билдиришича, Исроил қўшинлари Ғазодаги отишмалар чоғида ярадор бўлган тинч аҳоли вакилларига тиббий ёрдам кўрсатилишига тўсқинлик қилмоқда.

Женева конвенциясига мувофиқ Қизил хоч халқаро қўмитаси уруш ҳудудларидаги одамларни ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG