Линклар

Байденнинг Ироқ сафари давом этмоқда


АҚШ вице-президентлигига сайланган Жозеф Байден бугун Бағдодда Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий билан учрашди.

Ироқ расмийлари Байденнинг Ал-Маликийга айтган Оқ уй янги маъмурияти Ироқдан қўшинларни чиқариш жараёнига маъсулият билан ёндашиш иштиёқида, деган сўзларидан иқтибос келтирдилар.

Вашингтон ва Бағдод ўртасида ўтган йил якунида имзоланган янги хавфсизлик битимида АҚШ қўшинларини 2012 йилга қадар Ироқдан олиб чиқиш назарда тутилган.

Ироққа келишдан аввал Жозеф Байден Покистон ва Афғонистонга борди.

XS
SM
MD
LG