Линклар

Россия газ узатишни бошлади¸ аммо...


Ўзаро келишувдан сўнг¸ Россиянинг Украина ҳудудидан 200 метр масофада жойлашган Суджа газ ўтказиш станциясидаги қувурлар кўзи сешанба куни қайта очилди.

Ўзаро келишувдан сўнг¸ Россиянинг Украина ҳудудидан 200 метр масофада жойлашган Суджа газ ўтказиш станциясидаги қувурлар кўзи сешанба куни қайта очилди.

Газпром расмийлари Украина қувурлари орқали Европага газ узатиш қайта бошлангани¸ аммо Киев ҳукумати газ оқимини ўтказиш учун ўз қувурлари кўзини очмаганини билдирди.

Украина ва Россия ўртасида уч йилдан бери анъанага айланиб қолган навбатдаги газ можаросига¸ душанба куни ечим топилгандек бўлди.

Шу куни Москва¸ Киев ва Брюссел раҳбарлари Европа иттифоқи кузатувчилари Россия ва Украина газ узатиш станцияларига газ оқимини назорат қилиш учун бориши билан¸ Газпромнинг Европа истеъмолчиларига мўлжалланган газ юборишни бошлаши хусусида келишув имзоладилар.

Сешанба куни Газпром ширкати бош операторининг бошқарув пултидан туриб газ станцияларига қувур жўмракларини очиш тўғрисидаги берган топшириғи Россия телеканаллари орқали намойиш этилди.

- Хайрли кун, Газпром диспетчери Павлов гапираяпти. Москва вақти билан соат 10 дан бошлаб соатига 3.12 миллион куб метр газ ёки кунига 76.6 миллион куб метр газни Украина ҳудуди орқали Болқон давлатлари, Туркия ва Молдовадаги истеъмолчиларга етказиб беришни бошлашларингизни сўрайман, деди Газпром диспетчери.

Шу билан¸ Москва келишув шартини адо этишга киришди ва қишнинг энг қаттиқ кунларида бир ҳафта газсиз қолган европадагилар газ кела бошлаганидан енгил тин олди.

Аммо бу хурсандчилик атиги саноқли дақиқаларга чўзилди¸ холос.

Россия томони узатилаëтган ўз гази Украина қувурларига ўтмаëтгани ва Украина магистрал қувурлари орқали Европага газ бормаëтганини айтиб¸ Киевни транзит қувурлари кўзини очмаганликда айблади.

- Айни ҳозирги соатларда¸ Суджа газ ўлчаш станциясидаги ўтказгичларда 75 атмосфера босими қайд этилди. Аммо Украина газ транспорти тизимига кириш жойидаги босим нолга тенг. Бу эса¸ Украина томондан кранлар ëпиқ деганидир¸ деди Газпромдаги манба Россия матбуотига.

Газпром раиси ўринбосари Александр Медведевга кўра¸ Украина ўз ҳудудидаги газ ўлчаш станцияларига россиялик кузатувчиларни киритмаган. Шу асосда Москва Киевнинг Европага газ узатишни йўлга қўйиш фикридан йироқлигини таъкидламоқда.

Бундай айбловни рад этаëтган Украинанинг давлатга қарашли Нафтогаз ширкати¸ айни пайтда ўз транзит қувурларига Россия гази кела бошлаганини тасдиқлади.

Бироқ¸ ширкатга кўра¸ бу газнинг Европа чегарасига етиб бориши учун камида 36 соат вақт керак бўлади. Бундай баëнотни рад этган Газпром вакиллари¸ газ қувурлари кўзи очилиши билан газнинг дарҳол Европага боришини билдирмоқда.

Ҳозирда Россия газининг Украина орқали Европага етиб боришини халқаро кузатувчилар гуруҳи назорат қилмоқда.

Бир қисми Россия¸ бошқаси эса¸ Украина газ ўлчаш станцияларида жойлашган айни шу мутахассислар гуруҳи¸ Украинанинг Европага мўлжалланган Россия газини ўғирлаëтгани борасидаги Москва айбловларига ҳам ойдинлик киритиши лозим.

Ўғирлик бўлаëтганини инкор этаëтган Украина томони¸ транзит қувурларидаги босимни ушлаб туриш каби техникавий мақсадда газнинг бир қисмини олиш заруратини рўкач қилмоқда.

Бундай эҳтиëжнинг йўқлигини таъкидлаëтган Газпром эса¸ агар ўғирлик давом этадиган бўлса¸ газ узатиш ҳажми қисқаришидан огоҳлантирмоқда.

- Газни берухсат ўзлаштириш ҳолати яна қайд этиладиган бўлса¸ биз кунлик газ ҳажмини ўғирланган миқдорда қисқартириб борамиз. Биз Россия томонининг бу позициясини Европа комиссияга очиқ етказдик¸ деди Брюссел сўзлашувларидан қайтиб¸ бош вазир Путинга ҳисоб берган Газпром раҳбари Алексей Миллер сешанба куни.

Ҳозирча Россия ва Украина ўртасида юзага чиққан ўзаро айбловларга Европа расмийлари аралашишдан сақланмоқдалар.

- Россияда жойлашган кузатувчиларимиздан келган маълумотга кўра¸ ҳозирда Европага юборилаëтган газ ҳажми ўта кичик¸ ëхуд умуман йўқ ҳисоби. Аммо биз бунинг сабаблари ҳақида хулоса қилишга шошилмаяпмиз. Аммо вазият ўта кескин ва у зудлик билан яхшиланиши лозим¸ деди сешанба куннинг иккинчи ярмида Европа Комиссияси матбуот котиби Пиа Аҳренкилде.

2009 йилги газ нархи ва ўзаро қарздорлик борасидаги зиддият сабаб Украина-Россия ўртасида юзага чиққан жорий жанжал оқибатида¸ Европанинг камида 15 давлати Россия газисиз қолди.

Табиий газга нисбатан эҳтиëжининг 80 фоизини Россия гази ҳисобога қондираëтган Европа Иттифоқи¸ бу можародан сўнг¸ муқобил манбаларни топиш жараëнини тезлатишга қарор қилди.
XS
SM
MD
LG