Линклар

Бернанке янги иқтисодий режани шарҳлади


АҚШ Марказий банки раиси Бен Бернанке мамлакат иқтисодини қайта жонлантиришга оид ҳукумат режаси кутилган натижага олиб келмаслиги ва Америка банкларини барқарорлаштириш учун қўшимча чоралар кўрилиши мумкинлигини маълум қилди.

Лондондаги халқаро иқтисодиëт институтида маъруза қилган Бен Бернанке АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама томонидан тақдим этилаётган қутқарув режаси иқтисодни қайта жонлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

- Бироқ ҳукумат қийинчиликларга дуч келаётган банклар улушларини сотиб олиши ёки уларга кафолат бериши лозим, деди АҚШ Марказий банки раҳбари.

Келаси ҳафта АҚШ президенти сифатида қасамёдга келтирилиши кутилаётган Барак Обама лавозимга киришгач, зудлик билан 800 миллиард долларлик қутқарув режасини Конгресс тасдиғидан ўтказиш ва уни дарҳол ҳаётга тадбиқ этишга киришажагини билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG