Линклар

Ҳиллари Клинтон АҚШ учун хизмат қилишга тайёр


- Эрон ва Сурияни ёвуз ниятларидан воз кечишга кўндиришга ҳаракат қиламан, дея баёнот берди ҳиллари Клинтон АҚШ Сенати қўмитаси олдида қилган чиқишида.

Сешанба куни Сенат қўмитаси АҚШ Давлат котиби лавозимига янги сайланган президент Барак Обама томонидан кўрсатилган Ҳиллари Клинтон номзодини кўриб чиқишни бошлади.

Клинтон хоним ўз сўзида Эрондан ўз ядровий дастуридан воз кечишини талаб қилиши ҳамда АҚШнинг бошқа мамлакатлар билан алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилажагини таъкидлади.

Сенат қўмитаси Ҳиллари Клинтон номзодини маъқулласа, янги президент қасамëдга келтириладиган 20 январга қадар унинг тўлиқ таркибдаги Сенат томонидан АҚШ Давлат котиби лавозимига расман тасдиқланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG