Линклар

Россия гази Европага етиб бормаяпти


Европа давлатларига газ таъминоти тўхтаб қолишида Россия ва Украина яна бир-бирини айблади.

Россиянинг Газпром ширкати олти кунлик танаффусдан сўнг, сешанба куни эрталаб Европага қайта газ узата бошлади.

Бироқ бир неча соат ўтиб, Газпром Украинани транзит ўтаётган газни тўхтатиб қўйганликда айблади.

Киев расмийлари Россияни Украина аҳолисини газ билан таъминловчи қувур орқали Европага газ жўнатаётганликда айблади.

Европа комиссияси Россиянинг гази Европага жуда оз миқдорда етиб келаётгани ёки умуман етиб келмаётганини айтиб, Украина ва Россияни имзоланган келишувда кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажаришга чақирди.
XS
SM
MD
LG