Линклар

Ғазода шиддатли жанглар давом этмоқда


Ғазо шаҳри кўчаларида Исроил ҳарбийлари ва Хамас аъзолари ўртасида шиддатли тўқнашувлар юз берди.

Гувоҳларнинг айтишича, тўқнашувлар Исроил танклари Ғазо шаҳрининг бир неча туманига кирганидан кейин бошланган.

Фаластинлик шифокорларга кўра, сўнгги тўқнашувларда 18 нафар жангчи ва тинч аҳоли вакилларидан етти киши ҳалок бўлган. Бу билан Исроил армияси Ғазо секторига ҳужум бошлаганидан бери нобуд бўлган фаластинликлар сони 950 кишидан ошди.

Охирги 18 кун ичида Исроил томонидан 10 нафар аскар ва уч фуқаро ўлган.

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Исроилни Фаластин халқини йўқ қилиб юборишга уринаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG