Линклар

Мисрликлар хамасчиларни муросага чақирди


Мисрлик воситачилар Ғазодаги Хамас вакилларини ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифни қабул қилишга даъват қилди.

Ўт очишни тўхтатиш йўлидаги дипломатик уринишларни кучайтириш мақсадида БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Нью Йоркдан Яқин Шарққа жўнаб кетди.

БМТ раҳбари Миср пойтахти Қоҳирага учиб кетиши олдидан Исроил ва Хамасни ўт очишни тўхтатиш ва Ғазо секторига гуманитар ёрдамларни етказишга рухсат бериш ҳақида Хавфсизлик кенгаши қабул қилган резолюция талабларини бажаришга чақирди.
XS
SM
MD
LG