Линклар

logo-print

Клинтон хоним заковатни ишга солмоқчи


АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитаси Давлат котиби лавозимига Хиллари Клинтон номзодини тасдиқлаш масаласини муҳокама қилмоқда.

Қўмита аъзолари олдида чиқиш қилган Хиллари Клинтон янги президент Барак Обама бошчилигидаги Оқ Уй маъмурияти ҳарбий куч ва дипломатиядан “заковат” билан фойдаланишини ваъда қилди.

- Биз “ақлли куч” деб аталган имкониятдан фойдаланишимиз керак. Яъни вазиятга қараб ихтиёримиздаги дипломатик, иқтисодий, ҳарбий, сиёсий, қонуний ва маданий воситалардан керагини танлаб ундан оқилона фойдаланишимиз керак. “Ақлли куч” дипломатияси ташқи сиёсатимиз ўзагини ташкил этади, - деди Хиллари Клинтон.

У сўзига қўшимча қилиб АҚШ Яқин Шарқ тинчлик жараёнида фаол бўлишдан асло воз кечмаслигини айтди.

Исроил армиясининг Ғазога ҳужумлари давом этар экан, Клинтон хоним АҚШ Хамас билан музокара олиб бормаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG