Линклар

logo-print

Собиқ маҳбуслар террорчиликка қайтгани тахмин қилинмоқда


Пентагон расмийлари Гуантанамо қамоқхонасидан қўйиб юборилган маҳбуслардан 61 нафари террорчилик фаолиятига қайтгани тахмин қилинаётганини билдирди.

Пентагон матбуот вакили Жефф Моррел собиқ маҳбуслардан 18 нафари АҚШга қарши урушаётгани тасдиқланганини, 43 нафари АҚШга қарши урушаётганликда гумон қилинаётганини айтди.

АҚШ президенти этиб сайланган Барак Обама 20 январь куни қасамёд қилганидан кейин Кубадаги АҚШнинг Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш ҳақида фармон чиқариши кутилмоқда.

Ҳозир Гуантанамода террорчиликка алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинган 250 нафар маҳбус сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG