Линклар

Буш содиқларни тақдирлади


АҚШ президенти Жорж Буш ўзини садоқат билан қўллаб-қувватлаган уч нафар хорижлик сиёсий арбобни АҚШ фуқароларига бериладиган олий мукофот билан тақдирлади.

Жорж Буш Колумбия президенти Алваро Урибени, Британия собиқ бош вазири Тони Блэр ва Австралия собиқ бош вазири Жон Ховардни Америка президентининг Озодлик медали билан мукофотлади.

Келаси ҳафта АҚШ президенти лавозимини топшириши олдидан ўтказилган охирги жамоа тадбирида сўзлаган Жорж Буш мукофот билан сийланган ушбу хорижлик сиёсий арбобларни “кўзга тик қарайдиган, ҳақиқатни гапирадиган ва сўзининг устидан чиқадиган йигитлар”, деб атади.
XS
SM
MD
LG