Линклар

logo-print

АҚШ демократияни қўллашда давом этади


АҚШ 2009 йилда Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатларида демократияни ривожлантириш учун 2,2 миллиард доллар ажратади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг “Деловая неделя” газетаси ¸ ҳамда Қирғизистондаги "24.kg " агентлиги хабар тарқатди.

Нашр маълумотларига кўра, ёрдамнинг катта қисми – 1,05 миллиард АҚШ доллари Афғонистонга берилади.

Постсовет ўлкаларидан Тожикистонга $28,6 миллион, Қирғизистонга $27,5 миллион, Қозоғистонга қарийб $19 миллион, Туркманистонга $9,5 миллион, Ўзбекистонга эса $8 миллионга яқин маблағ ажратилган.

АҚШ Давлат департаменти вакилларининг қайд этишларича, Ўзбекистон ва Туркманистонга нисбатан камроқ маблағ ажратилиши бу мамлакатларда Америка нодавлат ташкилотлари фаолиятининг жуда қийинлашиб қолгани, мазкур республикалар ҳукуматларининг эса Америкадан келадиган ҳар қандай ёрдамга катта шубҳа ва эҳтиёткорлик билан ёндошаётгани билан изоҳланади.

Айни пайтда¸ АҚШ нинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати Қозоғистон ва Қирғизистон ахборот агентликларида чоп этилган мазкур ëрдам ва унинг қимматига оид хабарларни тасдиқламади.

XS
SM
MD
LG