Линклар

logo-print

ЕИ Киев ва Москвани жазолаши мумкин


Европа Комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо¸ агар Европага газ транзити зудлик билан қайта тикланмаса, ЕИ компаниялари Россия ва Украинага қарши қонуний чоралар кўриши лозимлигини таъкидлади.

- Мен Москва ва Киевга аниқ мужда йўлламоқчиман: агар ЕИ воситачилигида эришилган шартнома талаблари зудлик билан бажарилмаса, Комиссия Европа компанияларига бу масалани судга ошириш тўғрисида кўрсатма бериб, аъзо давлатларни энергия манбаларининг муқобил йўлларини топиш масаласини муҳокама қилишга чақиради, деди Хосе Мануэл Баррозо.

Москва ва Киев газ бўйича қарздорлик ҳамда газ нархи бўйича келиша олмаганидан сўнг, 6 январ куни Россия Украина ва Европага табиий газ узатишни умуман тўхтатиб қўйган эди. Бунинг оқибатида ЕИнинг камида 18 давлатида газ тақчиллиги юзага чиқди.

Айни пайтда Словакия, Болгария ва Молдова бош вазирлари Москва ва Киевда маҳаллий ҳукуматлар билан газ можаросини ҳал этиш йўлларини муҳокама қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG