Линклар

Болгария ва Латвияда намойишлар бошланди


Бугун Болгария пойтахти Софияда ҳукумат сиёсатига қарши намойиш иштирокчилари ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашув рўй берди.

Парламент биноси олдига тўпланган 2000 га яқин намойишчи социалистлар етакчилигидаги ҳукуматни мамлакатдаги коррупцияга қарши етарлича кураш олиб бормаганлик ва иқтисодий муаммоларни ҳал эта олмаганликда айблаб, унинг истеъфосини талаб қилдилар.

Глобал иқтисодий бўҳрондан катта зарар кўрган Латвияда ҳам 13 январ куни худди шундай норозилик намойиши бўлиб ўтди. Бу ерда ҳам намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Айни пайтда¸ Латвия ҳукумати сешанба кунги тартибсизлар учун маъсул бўлган шахсларга нисбатан қатъий чоралар қўллашга ваъда берди.



XS
SM
MD
LG