Линклар

Қизил хоч Ғазодаги ярадорлар аҳволидан ташвишда


Қизил хоч халқаро қўмитаси президенти Якоб Келленбергер Ғазодаги зўравонликлар оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар аҳволини ўта ачинарли, дея таърифлади.

Бугун Қуддусда чиқиш қилган Қизил хоч халқаро қўмитаси президенти низолашувчи томонларни инсон ҳуқуқларига оид халқаро конвенцияларни ҳурмат қилиш ва шифокорлар ҳамда қутқарувчиларнинг тинч аҳоли вакилларига кўмак беришига тўсқинлик қилмасликка чақирди.

Сешанба куни Ғазода бўлган Якоб Келленбергер бугун Ҳамас жангарилари томонидан нишонга олинган Сдерот шаҳрига борди.



XS
SM
MD
LG