Линклар

logo-print

Покистон: Ҳиндистон ҳужжатида далил йўқ


Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний Мумбайдаги хуружлар юзасидан Ҳиндистон томони расмий Исломободга тақдим қилган ҳужжатда ҳеч қандай исбот- далил йўқлигини маълум қилди.

Юсуф Ризо Ғилонийнинг билдиришича, ҳозирча Покистон ҳукумати ушбу ҳужжатни синчковлик билан ўрганиб чиқмоқда.

Ҳиндистон томони Покистонга юборилган ҳужжатда расмий Исломободнинг Мумбайдаги ҳужумларни амалга оширган жангариларга кўмак берганига оид далиллар борлигини билдирган эди.

Расмий Деҳли 170дан ортиқ одам нобуд бўлган Мумбай шаҳридаги террор ҳужумлари учун Покистон махфий хизматини айблаб келмоқда.


XS
SM
MD
LG