Линклар

logo-print

АҚШ: Гуантанамода қийноқлар қўлланган


Пентагон расмийларидан бири АҚШ ҳарбийлари 2001 йил 11 сентябр кунги хуружларга алоқадорликда гумон қилинган Саудия Арабистони фуқаросига нисбатан қийноқлар қўллаганини маълум қилди.

Гуантанамо тутқунлари учун суд жараёнларини назорат қилувчи Сюзан Крауфорд “Вашингтон Пост” нашрига берган интервьюсида¸ Муҳаммад Ал-Қаҳтанийга тинимсиз равишда қийноқлар қўлланилгани, жумладан, кам ухлаш, ялонғоч ҳолда совуқда узоқ муддат ушлаб туриш каби қийноқлар қўлланилганини айтди.

Президент Жорж Буш эса¸ АҚШ ҳукуматининг Гуантанамо маҳбусларига нисбатан қийноқлар қўллаëтганига оид айбловларни мунтазам рад этиб келди.
XS
SM
MD
LG