Линклар

logo-print

Ғазо қурбонлари сони мингдан ошди


Исроил армияси Ғазо секторида ҳужум бошлаганидан бери 1010 нафар фаластинлик нобуд бўлди, 4600 дан ортиғи яраланди.

Ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш йўлидаги дипломатик уринишлар давом этар экан, БМТ ўлган фаластинликларнинг 300 дан ортиғи, яраланганларнинг бир ярим мингдан кўпи болалар эканини билдирди. ЮНИСЕФ раҳбари Энн Венеман болалар ва уларнинг оилалари “тинимсиз зўравонлик” ўртасида қолганларини айтди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Яқин Шарқ минтақасига сафарини Қоҳирадан бошлади. БМТ раҳбари зўравонликларни дарҳол тўхтатишга чақирди:

- Мен БМТ Бош котиби сифатида биринчи галда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва гуманитар ёрдамларни муҳтожларга етказиш учун бор имкониятимни ишга соламан, – дея баёнот берди Бан Ки Мун.

Айни пайтда Исроил ва Хамас ўртасида отишмалар 19 кундан буён давом этмоқда. Исроил томони Хамас ракеталар отгани ва отишмалар пайтида 10 аскар ва уч исроиллик ўлганини билдирди.
XS
SM
MD
LG