Линклар

Венесуэла Исроил билан дипломатик алоқаларни узди


Венесуэла президенти Уго Чавес бошчилигидаги ҳукумат эълон қилган баёнотда Исроил раҳбарлари Фаластин халқига нисбатан “шавқатсиз таъқиб” сиёсатини юритаётгани учун Венесуэла шундай қарор қабул қилгани билдирилган.

Ўтган ҳафта Венесуэла ҳукумати Исроил элчисини Каракасдан чиқариб юборган эди.

Ундан олдин чоршанба куни Ғазодаги ҳарбий можарога норозилик тариқасида Боливия Исроил билан дипломатик алоқаларни узган эди.
XS
SM
MD
LG