Линклар

Газ можароси Россия ва Украина обрўсига путур етказди


Словакия бош вазири Роберт Фико Киев ва Москвада сўзлашувлар ўтказганидан кейин Россия газини Европанинг 18 давлатига узатиш яқин кунларда амалга ошишига умид қилмаётганини айтди.

Фико Россия ва Украина ўртасидаги можарони “жуда чуқур” ва сиёсий характерга эга, дея баҳолади.

Болгария бош вазири Сергей Станишев чоршанба куни кечқурун Киевда Украина Бош вазири Юлия Тимошенко билан сўзлашув чоғида газ бўҳрони Россия ва Украинанинг обрўсига узоқ муддат путур етказиши ҳақида огоҳлантирди:

- Мен сизга очиғини айтишим мумкин. Бу вазият Украина ва Россиянинг обрўсига узоқ муддат путур етказади, – деди Болгария бош вазири.

Россия президенти Дмитрий Медведев Европадаги газ истеъмолчиси бўлган давлатларга шанба куни Москвада учрашув ўтказишни таклиф қилди.

XS
SM
MD
LG