Линклар

Бин Ладин АҚШ учун энг катта террорчилигича қолади


АҚШ президенти этиб сайланган Барак Обама Ал-Қоида террор тармоғи ва унинг раҳбари Усома Бин Ладин АҚШ хавфсизлиги учун “биринчи даражали таҳдид” бўлиб қолишини айтди.

Чоршанба куни Бин Ладиннинг аудиотасмага ёзилган жиҳодга чақирувчи янги даъвати пайдо бўлганидан кейин Обама шундай баёнот берди.

20 январь куни АҚШ президенти вазифасини бажаришга киришадиган Барак Обама Ал-Қоида хавфсиз бошпана топиб, Америкага қарши ҳужум уюштиришининг олдини олиш учун ўз маъмурияти бор имкониятни ишга солишини айтди.
XS
SM
MD
LG