Линклар

Гуантанамодан яна бир маҳбус озод этилди


АҚШлик ҳакамлар Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида етти йил сақланган маҳбус озод этилиши тўғрисида қарор чиқарди.

Суд ҳакамлари АҚШ ҳукумати Чад фуқароси бўлган 21 яшар Муҳаммад Ал-Ғараний душман аскари бўлганини далиллар билан исботлай олмаганини ва у қамоқдан озод қилиниб ўз ватанига жўнатиб юборилиши ҳақида қарор чиқарди.

Маълумотларга кўра, 2001 йилда Покистонда қўлга олинган Ғараний 2002 йилдан бери Гуантанамодаги ҳарбий қамоқхонада сақланган.
XS
SM
MD
LG