Линклар

logo-print

АҚШ Афғонистонга қўшимча куч киритиши мумкин


АҚШ Армияси штаби бошлиғи келаси 18 ой давомида Афғонистонга режалаштирилганидан кўпроқ қўшин жойлаштирилиши мумкинлигини айтди.

Генерал Жорж Кейси АҚШ Ироқдан ўзининг қанча қўшинини олиб чиқса, аввал шунча сондаги қўшин Афғонистонга жойлаштирилишини, натижада минтақада Америка ҳарбийлари сони кўпайишини айтди.

Ҳозир Ироқдаги 142 минг хориж қўшинларидан 100 мингдан ортиғини АҚШ ҳарбийлари ташкил этади. Афғонистондаги 33 минг хорижлик қўшинларининг 23 мингини АҚШ ҳарбийлари ташкил этади.

20 январь куни АҚШ президенти сифатида қасамёд қиладиган Барак Обама Афғонистондаги зўравонликларга барҳам бериш мақсадида бу мамлакатга кўпроқ қўшин жойлаштиришни ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG