Линклар

logo-print

Афғонлар черковда очлик эълон қилди


14 январь куни 30 нафар афғонистонлик Будапешт шаҳри марказидаги черковга кириб, очлик эълон қилди.

Венгрия полицияси маълумотига кўра, улар Венгриядан ўзларига қочқинлик мақоми берилишини талаб қилмоқда.

Афғонистонликлар Авлиё Стефан черковига Дебресен шаҳридан келганлари айтилмоқда.

Полиция матбуот вакилига кўра, ҳозирда черков ўраб олинган. Венгриянинг Иммиграция идораси расмийлари черковда афғонистонликлар билан сўзлашув олиб бормоқда. Бу ҳақда бошқа маълумот тарқатилмади.
XS
SM
MD
LG