Линклар

logo-print

Ўзбекистонда блоглар ҳам тўсиб қўйилмоқда

  • Ҳурмат Бобожон

Бугунга келиб блоглар анъанавий матбуотни тўлдирувчи янги кучга айланиб бормоқда ва бугун дунëнинг аксар қисмида президентлардан тортиб мактаб ўқувчисига қадар ўз блогига эга.

Бугунга келиб блоглар анъанавий матбуотни тўлдирувчи янги кучга айланиб бормоқда ва бугун дунëнинг аксар қисмида президентлардан тортиб мактаб ўқувчисига қадар ўз блогига эга.

Фикр эркинлиги¸ ахборот олиш ва ëйинлаш жабҳасида ўзига хос инқилоб деб қаралаëтган онлайн кундалик - блоглар ҳам Ўзбекистондаги цензура кўзидан панада қолмаяпти.

Авваллари ахборотни топиб, уни оммага етказиш билан асосан журналистлар шуғулланган бўлса, эндиликда интернет туфайли ҳар бир инсон ўзига маълум ахборот ва ўз нуқтаи назарини ортиқчи расмиятчилик ва ҳеч қандай маблағсиз оммага етказиш имконларини қўлга киритмоқда.

Ўзбекистонлик блоггер Равшан Ҳакимов интернетнинг ана шу имкониятларидан фойдаланаётганлардан бири.

- Блог биринчи бўлиб интернет кундаликда пайдо бўлган. Одамлар ўзлари ҳақида ëзишган. Яъни ўртоқларидан¸ ота-оналаридан узоқ бўлса¸ ўз кундалик интернет саҳифасида ëзишиб¸ ўзларининг ҳаëтида нималар бўлаëтганини айтиб туришган.

Одамлар нафақат ўз ҳаëтида бўлаëтган нарсаларни¸ балки ўз атрофларида бўлаëтган нарсаларни ëзишни бошлаганларидан кейин оддий оммавий ахборот воситалари ишламайдиган ëки маълум бир тарафлардан бошқариладиган баъзи бир давлатларда блоглар нейтрал нарсаларни бера бошлашган.

Яъни блоггерлар оммавий ахборот воситалари томонидан айтмасдан қолдирилиб кетилган нарсалар ҳақида ëзишни бошлашган.

Дейлик¸ Ўзбекистонда Когон портлашлари бўлган вақтда шу ҳақда 2-3 та блоггерлар ëзишган. Мен улар билан гаплашганман.

Масалан¸ шу нарса Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида ëритилмаган эди. Шу билан фуқаролик журналистикаси¸ инглизчасига айтганда citizen journalism келиб чиққан, дейди Равшан Ҳакимов.

Равшан Ҳакимов каби ўз блогини интернетда йўлга қўйган ўзбекистонликлар сони сўнгги пайтда анча кўпайиб қолди. Лекин, қайсидир блогда сиёсий ёки ҳукуматга тоқат қила олмайдиган мавзуларга ўрин бериладиган бўлса¸ улар Ўзбекистонда блок қилиб қўйилмоқда.

- Мода блоглари¸ маданият блоглари¸ Ўзбекистон ҳаëти ҳақида блоглар бор. Агар блоглар сиëсий ëки танқидий нарсалар ҳақида ëзадиган бўлса¸ бундай блоглар Ўзбекистон ичида автоматик тарзда блок қилинади.

Дейлик битта-яримтаси Ўзбекистонда блог очиб¸ бу блогда Ўзбекистон ҳақида ëки Ўзбекистондаги органлар ҳақида бирон танқидий мақола чиқса ва бу блог кўпдан бери бор бўлсада¸ бир-икки куннинг ичида дарров ëпилади.

Агар у энди чиққан блог бўлса¸ бир-икки ҳафтада ëпилади. Энди менимча бунинг цензураси билан шуғулланадиган одамлар бўлса керак.

Масалан¸ бизнинг блог Ўзбекистон ичида бир йилга ҳам етмасдан блок қилинди.

www.realuzbekistan.kloop.kg деган сайт бор. Уни бухоролик журналистлар олиб борарди. Лекин у ҳам бир¸ бир ярим ойга етмасдан ëпилган. Унинг очилганига бир¸ бир ярим йил бўлиб қолди. Бунақа мисолларни кўплаб келтириш мумкин¸ дейди Равшанбек.

Лекин, Ўзбекистонда эркин фикр манбаи бўлиши мумкин блогларни очиш имконлари мутлоқ йўқ қилинмаган. Равшан Ҳакимовнинг айтишича, бунинг бир қанча йўллари бор.

- Блог очганингиздан кейин у Ўзбекистон ичида ëпилиб қолса¸ сиз унга на кира оласиз¸ на ëза оласиз¸ на бошқа нарса қила оласиз. Шу масалани ечиш учун ҳозир энди ҳар хил нарсалар ишланаяпти.

Шунақа блоглар бор масалан ëзган нарсангизни автоматик тарзда иккита¸ учта блогга қўяди. Агар битта блогингиз ëпилса¸ иккинчисини кўрсатишингиз мумкин. Бу блоглар блок қилинадиган бўлса¸ бу блоглар сизнинг ëзганингизни бошқа блогларда кўрсатади. Блогнинг созлашида (настройка) шунақа қилиб қўйса бўлади.

Масалан¸сиз битта мақола ëзсангиз¸ шу мақола автоматик тарзда сизнинг бошқа блогларингизга ëзилади. Дейлик¸ сизда учта блог бўлса ва биттаси блок қилинса¸ бошқа блогингизнинг созлаш қисмига кириб яна битта блог қўшиб қўйишингиз мумкин.

Лекин Ўзбекистон ичида интернет унчалик ривожланмаган бўлгани ва интернет орқали одамларни топиш осон бўлгани учун кўпчилик бунақа қила олмайди. Буни техник тарафдан ва интернет тарафдан бизда қилиш жуда қийин.

Лекин ҳозир энг оммавий бўлаëтгани бу Ўзбекистон ичкарисига эмас¸ ташқарисига маълумот бериш бўлаяпти.

Масалан¸ сиз Ўзбекистон ичкарисидасиз. Сизнинг танишингиз ëки ўртоғингиз мамлакатдан ташқарида ва у сизга ëрдам бермоқчи. Сиз блог очасиз ва ҳалиги шеригингиз билан ëзишаверасиз. Агар блогингиз блок қилинса¸ сиз ҳалиги шеригингизга логин ва калит сўзингизни (парол) берасиз ва ëзмоқчи бўлган нарсангизни электрон почта орқали у одамга жўнатиб турасиз. У эса сиз ëзган нарсаларни сиз учун блогга кириб қўйиб туради. Ëмон тарафи шуки¸ уни Ўзбекистон ичида ҳеч ким ўқий олмайди¸ дейди Равшан Ҳакимов.

Интернет орқали ҳар ким жуда ҳам осон йўл билан ўз шахсий кундалигини тутиб, хоҳлаган одамига, бутун дунёга ўз фикрларини ошкор этиши мумкин экан, блоглар ёлғон ахборот манбаига айланиб кетмасмикан, деган савол туғилиши табиий. Бу ҳақда ўзбекистонлик блоггер Равшан Ҳакимов шундай дейди.

- Энди буниси блоггернинг виждонига боғлиқ бўлади. Лекин иккита-учта блоггер бир хил мавзуда блог очадиган бўлса¸ шуларнинг ҳаммасини ўқиб туриб¸ реал воқеликни кўз олдингизга келтиришингиз мумкин.

Мен ўзим ҳам кўп нарсани ўқиб¸ ишонмайман. Кўпчилик ëлғон гапиради¸ кўпчилик ўзининг ëлғон ғоясини ëйиш учун блог очади. Шунинг учун битта блогда келадиган нарса бўлса¸ ишониш қийин.

Лекин айтайлик¸ фактлар билан иккита-учта блогда ëзиладиган бўлса¸ шунинг ичидан тўғри нарса топиш мумкин¸ дейди Равшанбек.

Бугунги кунга қадар блогларнинг дахлсизлиги ва хавфсизлигини таъминлаш борасида бир неча қўлланма ва йўриқнома чоп этилган бўлса-да, Neweurasia ва Transitions Online ташкилотлари, Ўзбекистон каби ёпиқ жамиятлардаги блоггерларга бу борада аноним равишда блог юритиш маслаҳатларни таклиф қилишга ҳаракат қилмоқда.

Блог дахлсизлиги ва блоггер хавфсизлигини 100 фоизга таъминлайдиган ҳеч қандай восита йўқдир, бироқ, ҳар бир инсон ўз хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қанча нисбатан содда ҳаракатларни амалга ошириши, ва бу орқали, хавф даражасини камайтириши мумкин.

Сиз ўз фикрларингизни, турли салбий оқибатлардан қўрқмаган ҳолда, тарқатишингиз имкониятини яратишга қаратилган қисқа қўлланма Neweurasia ва Transitions Online сайтларида мавжуд.
XS
SM
MD
LG